Бугунги футбол афишаси: "Сити", "Барса" ҳамда дербилар "қайнайди"...
Ҳафтанинг дам олиш кунлари бошланиши билан Европа “топ-5” чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари қизийди. Бугун ҳам футбол мухлисларини кечдан тунгача тўхтамайдиган афиша кутяпти: Англия кубогида кубок кайфияти, Испанияда чемпионлик пойгаси, Италия ва Германияда қаттиқ жанглар, Туркияда эса дерби “ўт чақади”.
Энг кўп кутилган тўқнашувлардан бири — Англия кубоги 1/8 финали доирасида “Манчестер Сити”нинг “Ньюкасл”га қарши баҳси. Ла Лигада эса чемпионлик учун кураш олиб бораётган “Барселона” сафарда “Атлетик Бильбао” билан куч синашади.
Яна бир қизиғы — легионерларимиз Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилаётган “Истанбул Башакшеҳир” ҳам майдонга тушади. Куннинг “десерти” эса Туркиядаги “Бешиктош” — “Галатасарой” дербиси: бу ўйинда ҳар доим кайфият баланд, асаблар эса пастда юрмайди.
Қуйида беллашувлар рўйхати билан танишинг:
Англия Кубоги | 1/8 финал
17:15 “Мансфилд Таун” — “Арсенал”
22:45 “Рексхэм” — “Челси”
01:00 “Ньюкасл” — “Манчестер Сити”
Ла Лига | 27-тур
18:00 “Осасуна” — “Мальорка”
20:15 “Леванте” — “Жирона”
22:30 “Атлетико Мадрид” — “Реал Сосьедад”
01:00 “Атлетик Бильбао” — “Барселона”
А Серия | 28-тур
19:00 “Кальяри” — “Комо”
22:00 “Аталанта” — “Удинезе”
00:45 “Ювентус” — “Пиза”
Лига 1 | 25-тур
21:00 “Нант” — “Анже”
23:00 “Осер” — “Страсбур”
01:05 “Тулуза” — “Марсель”
Бундеслига | 25-тур
19:30 “Фрайбург” — “Байер”
19:30 “Майнц 05” — “Штутгарт”
19:30 “Лейпциг” — “Аугсбург”
19:30 “Вольфсбург” — “Гамбург”
19:30 “Хайденхайм” — “Хоффенхайм”
22:30 “Кёльн” — “Боруссия Дортмунд”
Туркия Суперлигаси | 25-тур
18:00 “Башакшеҳир” — “Гёзтепе”
22:00 “Бешиктoш” — “Галатасарай”
Қисқаси, бугун “пульт”ни қўлдан қўйиш қийин: кубок драмаси, чемпионлик босими ва дерби кайфияти — ҳаммаси бир кунда. Барча учрашувларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти (GMT+5) билан кўрсатилган.