Маржона Мирзалиева 32 ёшини қарши олди: табриклар ёғилди
Актриса Маржона Мирзалиева 32 ёшга тўлди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган видеопостлари орқали маълум қилди.
Актриса видеолардан бирига “Алҳамдулиллаҳ, яна бир ёшга улғайдик”, бошқа видеосига эса “Табриклар бошланди, ҳаммага раҳмат!” деган изоҳ қолдирди.
Мухлислари ва обуначилари Маржонани таваллуд айёми билан қизғин табриклаб, унга илиқ ва самимий тилаклар билдиришди.
Маржона Мирзалиева 1994 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Оилада уч нафар фарзанд бўлиб, Маржона уларнинг кенжаси ҳисобланади. Унинг бир опаси ва бир акаси бор.
Актриса Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. У жамоатчиликка "Қодирхон" сериали орқали кенг танилиб, томошабинлар меҳрини қозонган.
Маржона Мирзалиева 2022 йил феврал ойида Тоҳир Абдуллаев билан турмуш қурган. Ҳозирда унинг Муҳаммадҳабиб исмли 3 ёшли ўғли бор.