Икарди агентлари унинг "Галатасарай"даги келажагини муҳокама қилади
"Галатасарай" ҳужумчиси Мауро Икардининг агентлари футболчининг клубдаги истиқболлари юзасидан раҳбарият билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, томонлар ўртасидаги музокара апрел ойида Истанбул клубининг раҳбарияти билан бўлиб ўтади.
Шу билан бирга, 33 ёшли аргентиналик форвардга қизиқиш билдираётган жамоалар ҳам бор: улар Икардини эркин агент сифатида шартнома асосида ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Икардининг "Галатасарай" билан амалдаги келишуви 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Футболчининг трансфер қиймати 6 миллион еврога баҳоланмоқда.
2025/2026 йилги мавсумда Икарди 36 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.