Криштиану Роналду жароҳати ҳақида янги маълумотлар чиқди
“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду шанба куни “Ал-Фейҳа”га қарши учрашувда мажбуран алмаштирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин 3:1 ҳисобида Жорже Жежуш бошчилигидаги жамоа фойдасига якунланди. 41 ёшли форвард бу сафар гол ура олмади, 11-дақиқада эса пенальтидан ҳам фойдалана олмади. Учрашув сўнгида юлдузли футболчини майдондан олишга тўғри келди.
Al Nassr Zone саудия ОАВга таяниб хабар беришича, Роналду сон орқа қисми пайи (hamstring)дан жароҳат олган. Агар оддий чўзилиш бўлса, тикланиш 3–5 кун давом этади. Энг ёмон ҳолатда мушакда узилиш аниқланса, футболчи икки ҳафта ёки ундан кўпроқ муддатни ўтказиб юбориши мумкин.
Жорий Саудия Арабистони чемпионати мавсумида Роналду 22 ўйинда 21 та гол уришга улгурди.