Киву Чемпионлар лигасидан чиқишни ортда қолдирдик деди
Миланнинг «Интер» жамоаси бош мураббийи Кристиан Киву А Сериянинг навбатдаги турида «Женоа»га қарши ўйин арафасида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Нерадзуррилар» Италия чемпионатининг 27-турида ўз майдонида «грифонлар»ни қабул қилади. Бу учрашув «Интер» учун Чемпионлар лигасининг плей-офф саралаш босқичида Норвегиянинг «Будё-Глимт» клубига ютқазиб, турнир билан хайрлашганидан кейинги илк ўйин бўлади.
Кивунунг таъкидлашича, жамоа Европа аренасидаги муваффақиятсизлик ҳақида узоқ ўйлаб ўтиришга вақт тополмайди: «Биз бу саҳифани ёпдик. Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиш ҳақида ўйлашга вақт йўқ — ҳар уч кунда майдонга тушяпмиз. Ҳозир бошқа мусобақа ҳақида гап кетяпти. Аввалги энергиямизни қайтаришимиз ва А Серияда барқарорликни таъминлашимиз керак, чемпионатдаги ҳозиргача эришилган натижаларга қарамай», — деди у DAZNга берган интервьюсида.
«Интер» — «Женоа» учрашуви бўйича матнли трансляция LiveResult.ru сайтида олиб борилиши қайд этилди.