Гвардиола Чемпионлар лигасидаги рақобат ниҳоятда оғир деди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат даражаси ва ҳар бир босқичнинг мураккаблиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
"Шаҳарликлар" 1/8 финалда яна бир бор Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши майдонга чиқади.
"Чемпионлар лигаси жуда қийин мусобақа. Исталган жамоани айтинг — ҳар бирининг ўз кучли томони бор. Агар бу турнирда узоққа боришни истасан, энг кучлиларни ютшинг керак. Акс ҳолда, бунга шунчаки лойиқ бўлмайсан", — деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.
Ўтган мавсум Европанинг энг нуфузли мусобақасида "Манчестер Сити" айнан "Реал"га ютқазиб, плей-оффнинг ўтиш босқичидаёқ мусобақани тарк этганди. Жорий кампанияда эса жамоалар умумий босқичда тўқнаш келиб, бу сафар инглиз гранди 2:1 ҳисобида устун келган.