Индзаги истеъфога чиқарилиши мумкин, аммо у хотиржам
Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Хилол» ҳалигача мағлуб бўлмади, бироқ сўнгги дуранглар серияси жамоани турнир жадвалида учинчи поғонага тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шу фонида клубда Симоне Индзагининг бош мураббийликдаги келажаги бўйича гап-сўзлар кучайган, мухлисларнинг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинганда катта товон пули кўзда тутилган.
Қайд этилишича, Симоне Индзаги маош борасида дунёдаги энг кўп ҳақ оладиган мураббийлар орасида иккинчи ўринда — фақат Диего Симеонедан кейин. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил қилади.