«Bournemouth» «Sunderland» билан дуранг ўйнаб, ғалабани бой берди
Англия Премьер-лигасининг 28-турида «Bournemouth» ўз майдонида «Sunderland»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда ҳисоб 18-дақиқада очилди: мезбонлар дарвозабони Ҳабиб Диарранинг зарбасини қайтарган бўлса-да, Элийасер Майенда қайтган тўпни дарвозага йўллаб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди — 0:1. Иккинчи бўлим ўрталарида эса Маркус Таверньернинг узатмасидан кейин Эванилсон бош билан аниқ зарба бериб, мувозанатни тиклади — 1:1.
Ўйин давомида ташаббус кўпроқ «гилослар» томонида бўлганига қарамай, «Bournemouth» ғалаба голини ура олмади ва турнир жадвалида 8-ўринда қолди. «Sunderland» эса уч мағлубиятдан иборат сериясига якун ясаб, 9-поғонани рақиблари билан бўлишиб турибди.