Гальярдо кўз ёш билан хайрлашди: Ривердан ҳеч ким кетмайди
Марсело Гальярдо мураббий сифатидаги сўнгги учрашувини ўтказди: унинг жамоаси “Банфилд”га қарши ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет уч мағлубиятдан иборат омадсиз серияга якун ясади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Айтилишича, айнан шу салбий натижалар кетма-кетлиги Гальярдонинг лавозимини сақлаб қолишига халақит берган, бироқ клуб унга муносиб тарзда хайрлашиш имконини берди. У эса майдон четида жуда таъсирли лаҳзаларни бошдан кечирди.
Ўйиндан кейин кўз ёшларини яширмаган Гальярдо мухлисларга миннатдорлик билдирди: “Ҳаммага шунчаки раҳмат. Сизнинг меҳрингизни сўз билан ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмайман. Ривердан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли жой: кетганингда ҳам барибир клуб билан қоласан”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, Марсело Гальярдо 1990-йилларда “Ривер Плейт” сафида, шунингдек, Аргентина терма жамоасида ҳам тўп сурган.