«Ал-Ҳилол» мухлислари Индзагини истеъфога чиқаришни талаб қилмоқда
Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали мағлуб бўлгани йўқ, бироқ сўнгги пайтдаги бир нечта дуранг натижалар жамоани турнир жадвалида учинчи поғонага тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, мамлакатда Симоне Индзагининг бош мураббийликдан кетиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кучайган. Таъкидланишича, италиялик мутахассисга қарши аввало «Ал-Ҳилол» мухлислари чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятни хотиржам қабул қилмоқда: унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдордаги компенсация кўзда тутилган.
Симоне Индзаги маоши бўйича дунёдаги иккинчи энг кўп ҳақ оладиган мураббий саналади — ундан юқорида фақат Диего Симеоне туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.