Де Дзерби кейинги мавсумда «Тоттенҳэм»ни танлашга мойил
«Марсель» бош мураббийлигидан яқинда бўшатилган Роберто де Дзерби энди Англия Премьер-лигасидаги бир қатор гранд клублар билан тилга олинмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Transfer News Live Sky Sports манбасига таяниб хабар беришича, италиялик мутахассис имконият туғилса, кейинги мавсумда «Манчестер Юнайтед»дан кўра «Тоттенҳэм»ни бошқаришни афзал кўради.
Де Дзерби аввал ҳам АПЛда ишлаган — у «Брайтон»ни бошқарган.
«Тоттенҳэм» яқинда Томас Франк билан хайрлашиб, мавсум охиригача Игор Тудор билан келишиб олди. «Манчестер Юнайтед» эса Рубен Аморим кетганидан сўнг жамоани ёзгача Майкл Керрикка ишониб топширган.