Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси номи эълон қилинди
Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи жавоб ўйинлари сешанба ва чоршанба кунлари бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар якунига кўра ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб "Атлетико" ҳужумчиси Александер Сёрлот топилди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сешанба куни "Атлетико" ўз майдонида "Брюгге"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Сёрлот бу баҳсда хет-трик қайд этиб, ғалабанинг асосий қаҳрамонига айланди.
Натижада "Атлетико" 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди ва бу босқичда албатта Англия клубларидан бирига рўбарў келади. "Матрасчилар"нинг эҳтимолий рақиблари — "Ливерпул" ёки "Тоттенҳем". Қура ташлаш маросими 27 февраль куни ўтказилади.
Таъкидлаш жоиз, Ла Лига турнир жадвалида "Атлетико" ҳозирча тўртинчи ўринда бормоқда.