Гризманн келаси ҳафтада «Атлетико» билан хайрлашиши мумкин
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн яқин кунларда жамоани тарк этиши эҳтимоли юқори. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
El Larguero хабарига кўра, 34 ёшли футболчи MLS вакили «Орландо Сити» билан келишувга жуда яқин. Кутилмаган ҳолатлар бўлмаса, битим тез орада якунланиши мумкин. Француз футболчи 7 март куни «Реал Сосьедад»га қарши ўйинда «Метрополитано» мухлислари билан хайрлашиши кутилмоқда. MLS клублари учун трансфер ойнаси 26 мартгача очиқ.
Гризманн «матрасчилар» сафида барча мусобақаларда жами 481 ўйинда майдонга тушиб, 210 та гол ва 95 та голли узатмага муаллифлик қилган. Жорий мавсумда эса 36 учрашувда 12 бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, яна 2 марта жамоадошларига ассист берган.