Семшов XXI асрдаги Россия терма жамоасининг энг зўр мураббийини айтди
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Игор Семшов XXI асрда миллий жамоага бошчилик қилган мураббийлар орасидан энг яхшисини танлади. У биринчи ўринга Гус Хиддинкни қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Семшов Metaratings нашрига берган изоҳида, Черчесов қўл остида ўйнамаганини, Хиддинк даврида эса майдонга тушганини таъкидлаб, айнан нидерландиялик мутахассисни етакчи деб билишини айтди.
Хиддинк бошқарувида Россия терма жамоаси 2008 йилги Европа чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган. Ўша турнир чорак финалида россияликлар сенсацион тарзда Нидерландияни қўшимча таймлардан кейин 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Ҳозир Россия терма жамоасига Валерий Карпин раҳбарлик қилмоқда. Миллий жамоанинг навбатдаги йиғинӣ март ойи охирида бўлиб ўтади.