ПСЖ Сенни Мейулу билан шартномани 2030 йилгача узайтирмоқчи
"Пари Сен-Жермен" раҳбарияти ярим ҳимоячи Сенни Мейулу билан келишувни узоқ муддатга чўзиш ниятида. Инсайдер Фабрис Хокинс ҳисоботига таянган "Газета.Ru" хабарига кўра, парижликлар 19 ёшли футболчига 2030 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Истиқболли франсуз футболчига Европанинг бошқа клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда, бироқ Мейулу ҳозирча ПСЖни тарк этишни ўйламаяпти.
Шунингдек, клуб яқин вақтда ярим ҳимоячи Жоау Невеш, ҳужумчи Усман Дембеле ҳамда қанот вингери Бредли Баркoла билан ҳам шартномаларни узайтириш устида ишлаётгани айтилади.
Жорий мавсумда Луис Энрике жамоасида 28 ўйинда майдонга тушган Сенни Мейулу 4 та гол урди ва 5 та голли пас муаллифи бўлди.