Генич Вильярреал ва Валенсия учрашувига ўз тахминини билдирди
Испания Ла Лигасида Вильярреал ўз майдонида Валенсияни қабул қилади. Бўлажак баҳс олдидан таниқли шарҳловчи Константин Генич ўз прогнози́ни эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Геничнинг фикрича, Валенсия ҳимояда қандай ўйнашни тобора яхшироқ тушуниб бормоқда. У Реалга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида жамоа анча тартибли ҳимояланганини эслатиб, бу сафар ҳам шунга яқин эҳтиёткор услуб танланишини кутмоқда. Шарҳловчининг прогнози: «иккинчи бўлим биринчисидан сермаҳсулроқ бўлади».
Вильярреал — Валенсия учрашуви бугун, 22 февраль куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди. Ўйин воқеаларини матнли онлайн трансляция орқали кузатиш мумкин.