Осимҳен «Галатасарай»да ўзини яхши ҳис қилмоқда, топ-клублар кузатмоқда
Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳаётидан мамнун ва клубини алмаштириш заруратини сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоанинг ички муҳит ҳамда ўйин услуби маъқул келмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнаси арафасида бир нечта топ-клуб Осимҳеннинг вазиятини диққат билан кузатиши мумкин. Бироқ айни пайтда аниқ музокаралар ёки расмий алоқалар йўқ.
Манбада таъкидланишича, эҳтимолий трансфер бўлса ҳам, барчаси Осимҳеннинг шахсий қарорига боғлиқ бўлади.
Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий учрашув ўтказиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.