Осимхен Галатасарайда ўзини қулай ҳис қилмоқда, лекин қизиқиш бор
Ҳужумчи Виктор Осимхен ҳозирча Галатасарайдаги фаолиятидан мамнун ва клубини ўзгартириш заруратини сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоа муҳити ҳам, таркибдаги ўрни ҳам ёқаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline манбасига кўра, ёзги трансфер ойнаси яқинлашар экан, бир нечта топ-клублар Осимхенга қизиқиш билдиришни кўзламоқда. Ҳозирча аниқ музокаралар ёки расмий алоқалар ҳақида гап йўқ.
Таъкидланишича, эҳтимолий трансфер бўйича ҳал қилувчи сўз барибир Осимхеннинг ўзига тегишли бўлади.
Осимхен Галатасарай сафида 64 та расмий учрашув ўтказиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.