Компани Гвардиоладан ўрганган энг муҳим жиҳатини айтди
"Бавария" бош мураббийи Винсен Компанӣ Хосеп Гвардиола билан бирга ишлаган пайтида нималарни ўзлаштирганини сўзлаб берди. Белгиялик мутахассис аввалроқ "Манчестер Сити"да испаниялик мураббий қўл остида тўп сурган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Компанӣ таъкидлашича, асосий сабоқ тактикалардан кўра менталитетга бориб тақалади: доимо ғалаба учун яшаш, ҳар бир учрашувни энг муҳим ўйин сифатида қабул қилиш ва кучли рақиб билан баҳс ҳам, қуйи лига жамоасига қарши ўйин ҳам ўртасида фарқ қилмаслик. Унинг фикрича, шундай ёндашув жамоага ҳар доим бир маромда юқори суръатни ушлаб туришга ёрдам беради.
Винсен Компанӣ "Манчестер Сити" сафида 2008 йилдан 2019 йилгача ўйнаган. Хосеп Гвардиола эса "шаҳарликлар"ни 2016 йилдан буён бошқариб келади. Компанӣ "Бавария"даги ишини 2024 йил ёзида бошлаган.