Туркияда ҳакам голни бекор қилгач, унга электросамокат улоқтирилди
Туркиянинг қуйи, ярим ҳаваскор лигаларидан бирида майдондаги можаро кутилмаган даражага чиқди: ҳакам голни инобатга олмагач, трибунадан унга электросамокат улоқтирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Транспорт воситаси ҳакамга бориб теккан ва у жароҳат олгани айтилмоқда. Воқеа акс этган видео интернетда тез тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳодиса "Дарендеспор" ва "Ҳекимҳан" жамоалари учрашувида юз берди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда 87-дақиқада баҳсли вазият қайд этилди.
Ён ҳакам Ҳакан Баскур эпизодни қоидабузарлик билан урилган гол сифатида баҳолаб, натижада тўпни ҳисобга олмади. Шундан сўнг тартиб бузишга мойил мухлислар дарҳол кескин ҳаракатга ўтди.