Локателли 2:5 мағлубиятдан кейин «Ювентус» имконини баҳолади
«Ювентус» сардори Мануел Локателли «Галатасарай»га қарши илк ўйинда 2:5 ҳисобида ютқазиб қўйилганидан кейин ҳам жамоа кейинги босқичга чиқишига ишонишини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Туринликлар Туркиядаги баҳсда омадсиз ўйин кўрсатди. Танаффусга қадар ҳисоб 2:1 бўлиб, Тюн Копмейнерс икки бор рақиб дарвозасини ишғол этганди, бироқ иккинчи бўлимда вазият кескин ўзгариб кетди.
«Бугун кечқурун жуда ёмон ўйнадик, бундай ҳолатни ўзимизга раво кўрмаслигимиз керак. Шунга қарамай, кейинги раундга чиқишимизга ишонамиз. Жавоб учрашувида бор кучимизни берамиз. Кабалнинг қизил карточкаси ўйин оқимига таъсир қилди, аммо якка хатолар ҳам бўлган, ҳаммасини фақат унинг зиммасига юклаб бўлмайди», — дея Локателлининг сўзларини журналист Николо Скира келтирди.
«Ювентус» ва «Галатасарай» ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади.