Барселона Педрининг камтарона ҳаёт тарзидан мамнун
«Барселона»да Педрининг фақат майдондаги ўйини эмас, балки ҳаётга бўлган ёндашуви ҳам юқори баҳоланмоқда. The Touchline хабарига кўра, клубнинг спорт бўлими 23 ёшли футболчининг камтарлиги ва сокин турмуш тарзи билан ҳайратда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Педри маблағини ҳашаматли автомобиллар ёки қимматбаҳо тақинчоқларга сарфлашдан йироқ: у узоқ муддатли капитал шакллантиришга урғу бермоқда. «Барселона» эса яримҳимоячининг кўчмас мулкка йўналтирилган сармояларини қўллаб-қувватлаяпти — у Испания бўйлаб меҳмонхоналарни сотиб олиш ва таъмирлаш лойиҳаларига пул тикмоқда.
Педри «Барселона» сафида 227 та расмий ўйин ўтказган. Ушбу учрашувларда у 28 та гол уриб, 29 та голли узатма муаллифига айланган.
Ҳозирда «Барселона» Ла Лигада иккинчи ўринда бормоқда.