«Ал-Наср» мураббийи Роналду яқин ўйинда дам олишини айтди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдузнинг тез орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, яқин ўйинда у яна таркибда бўлмайди.
«Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги айрим футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув бор», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.
Мутахассис, Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган баҳсларда вақти-вақти билан дам олиши янгилик эмаслигини ҳам таъкидлади.
Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.