Жорже Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиради
«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Юлдузли португалиялик ҳужумчи бўйкотдан сўнг тез орада жамоага қайтиши кутилаётганди, бироқ бу ўйинда ҳам у таркибда бўлмайди.
Жезушнинг айтишича, тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш қарори қабул қилинган. Мураббий буни олдинда турган «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув билан боғлади.
Al Nassr Zone келтирган иқтибосда таъкидланишича, Роналдуни дам олдириш янгилик эмас: у Саудия Арабистони ташқарисида ўтадиган ўйинларда аввал ҳам бир неча бор иштирок этмаган.
Саудия чемпионатида «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.