«Наполи» «Рома» билан ўйинда икки бор ҳисобни тенглаштириб, дуранг қайд этди
Италия А Сериясининг 25-тури марказий баҳсида «Наполи» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 7-дақиқасида римликлар тезкор ҳужум уюштирди: Брaян Сарагоса ўнг қанотдан жарима майдонига пас узатди ва Дониелл Мален зарбаси билан ҳисобни очди — 0:1. Биринчи бўлим якунида «Наполи» жавоб қайтарди: узоқ давом этган ҳужум Спинаццоланинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси билан якунланди, тўп Николо Пизиллининг оёғига тегиб, ёй чизиб тўсин остига кириб кетди — 1:1.
Иккинчи таймда Спинаццола чап қанотда тўпни назоратга олиб, узоқ бурчакқа йўллаган зарбаси билан яна хавфли вазият яратди, бироқ дарвозабон тўпни қайтарди. Ўйиннинг ўрталарда Уэсли жарима майдонида йиқитилди ва ҳакам пеналти белгилади. Мален 11 метрлик зарбани ўнг устун ёнидан аниқ ижро этди — 1:2.
82-дақиқада «Наполи» яна ҳисобни тенглаштирди: Жиоване жарима майдони ёйи атрофидан Алисон Сантосни топди, у эса ҳимоячи оёғи орасидан тўпни чап пастки бурчакқа йўналтирди — 2:2.
Дурангдан кейин «Наполи» турнир жадвалида учинчи ўринда қолди ва энг яқин таъқибчиси бўлган «Рома»дан 3 очколик устунлигини сақлаб қолди.