Аргентина лигасида Ди Мария симуляция айбловлари остида қолди
Анхел Ди Мария ватани Аргентинага қайтгач, дастлабки ўйинларда ижобий таассурот қолдирди. Бироқ кейинчалик унинг атрофида баҳслар кучайди: муаммо натижалардан кўра кўпроқ рақибларнинг эътирозлари билан боғлиқ бўлиб, улар Ди Марияни майдонда тез-тез йиқилиб, фол ишлатишда айбламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда ҳам танқидлар тинмаяпти. "Нега Ди Мариянинг ҳийлалари учун унга ҳеч қачон огоҳлантириш берилмайди", "У юлдуз, лекин бу ишлар энди тоқат қилиб бўлмайдиган даражада", "Шундай даражадаги футболчи пеналти сўраб юриши ачинарли" мазмунидаги фикрлар кўпайган. Аввал "Манчестер Юнайтед" ва "Реал"да ўйнаган вингер ҳозир "Росарио Сентрал" сафида тўп сурмоқда.