2026 йил бошида ҳудудлар кесимида ҳунармандлар рейтинги эълон қилинди
Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, 2026 йил 1 январ ҳолатига мамлакатда фаолият юритаётган ҳунармандлар сони 22 117 тани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида — 2 906 та. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти (2 564 та), Самарқанд вилояти (2 090 та), Андижон вилояти (2 088 та), Наманган вилояти (1 990 та), Хоразм вилояти (1 977 та) қайд этилган.
Шунингдек, Тошкент вилоятида 1 791 та, Қашқадарё вилоятида 1 496 та, Бухоро вилоятида 1 474 та, Жиззах вилоятида 1 033 та, Қорақалпоғистон Республикасида 951 та, Сурхондарё вилоятида 845 та, Сирдарё вилоятида 465 та, Навоий вилоятида 447 та ҳунарманд борлиги кўрсатилган.