«Ал-Наср» устози Жезуш Роналдуни дам олишга қолдирди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чоршанба куни Ар-Риёд жамоаси ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан кейин тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу баҳсда ҳам у рўйхатда бўлмайди.
Жезушнинг сўзларига кўра, тиққиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мураббий «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин олдидан кучни тежаш зарурлигини таъкидлади.
Al Nassr Zone келтирган иқтибосда айтилишича, Роналдунинг сафардан ташқари ўйинларни ўтказиб юбориши янгилик эмас — бу унинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган баҳсларда илк бор майдонга тушмай қолиши эмас.
Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба куни, 14-февралда бўлиб ўтади.