«Марсель» «Страсбург» билан ўйинда икки тўплик устунликни бой берди
Франция Лигасининг 22-турида «Марсель» ўз майдонида «Страсбург»ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида олдинга чиққанига қарамай, ғалабани қўлдан чиқарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Диегу Морейра жарима майдонига узатма йўллади, Хоакин Паничелли бош билан зарба берди, бироқ тўп устунга тегди. Орадан кўп ўтмай Амин Гуири ҳужумни тезлаштирди, Мейсон Гринвуд эса дарвозабон устидан тўпни ошириб, ҳисобни очди — 1:0.
Иккинчи бўлим стартда «Марсель» тезкор ҳужум уюштирди ва бу сафар Гуири ўзи вазиятдан унумли фойдаланиб, фарқни иккитага етказди — 2:0.
74-дақиқада Себастьян Нанаси йўллаган зарба рикошет ёрдамида дарвозадан жой олди — 2:1. Қўшимча бўлимнинг 7-дақиқасида эса «Страсбург» пенальти орқали ҳисобни тенглаштирди: Паничелли бурчакка аниқ зарба берди, дарвозабон эса охиригача марказда қолди — 2:2.
Дуррангдан сўнг «Марсель» турнир жадвалида учинчи ўриндаги «Лион»ни сиқиб чиқара олмади. «Страсбург» эса 7-ўринда қолмоқда.