Месси ЖЧ-2026да Аргентина учун ўйнамаслиги мумкин
Лионел Месси келаси ёз бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сафида майдонга тушмаслиги эҳтимоли бор. The Touchline хабарига кўра, 38 ёшли ҳужумчи мундиалга бормаслик вариантини ҳам рад этмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбада айтилишича, ҳаммаси Мессининг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Агар у ўзини 100 фоиз тайёрман, деб ҳис қилмаса ва ҳатто жуда кичик пасайиш сезса, мундиалга йўл олмасликка қарор қилиши мумкин.
Месси MLS даражасини жаҳон чемпионатига энг юқори спорт формасида етиб бориш учун етарлича рақобатли деб ҳисобламайди. Шу сабаб у бу омилни фақат тўлиқ жисмоний тайёргарлик билан қоплаш кераклигини тушунади.
ЖЧ-2026да Аргентина амалдаги чемпион сифатида қатнашади. Қатарда ўтган сўнгги мундиал финалида “альбиселесте” Францияни 3:3 ҳисобидаги дурангдан кейин пенальтилар сериясида мағлуб этиб, кубокни қўлга киритганди.