Роберт Левандовски Барселонада қолишни истамоқда
Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски фаолиятини Каталониянинг “Барселона” клубида давом эттиришни афзал кўрмоқда. Бу ҳақда журналист Роджер Торелло хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 37 ёшли форвард ўз келажаги борасидаги якуний қарорни март ойида бўлиб ўтадиган “Барселона”даги президентлик сайловларидан кейин қабул қилади. Шунга қарамай, Левандовскининг асосий устуворлиги — клубда қолиш ва ишни давом эттириш. Шу мақсадда у маошини камайтиришга ҳам тайёр экани айтилмоқда, чунки ҳозир футболчи учун пулдан кўра барқарорлик муҳимроқ.
Жорий мавсумда Левандовски барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.