«Ан-Наср» мураббийи Роналдо нима учун ўйнамаслигини айтди
«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдо яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юборишини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилaётгани айтилаётган бўлса-да, бу сафарги ўйинда ҳам у таркибда бўлмайди.
«Жуда зич тақвим сабаб Роналдо ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатeҳ»га қарши муҳим баҳс бор», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.
Мутахассис таъкидлашича, Роналдонинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган айрим ўйинларда биринчи марта эмас, яна қатнашмаяпти.
Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатeҳ» — «Ан-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.