Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп намойиш этилди
Чемпионлар лигасида умумий босқич якунга етди. Эндиликда навбат плей-оффга: 16 жамоа стыков раундда ўзаро тўқнашиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани тақсимлаб олади. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса аллақачон 1/8 финалга тўғридан-тўғри чиқиб бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу орада УЕФА Чемпионлар лигаси финал учрашуви учун мўлжалланган расмий тўпни тақдим қилди. Тўп қорамтир рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар акс этган. Уни Adidas компанияси ишлаб чиққан.
2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс 30 май, шанба куни ташкил этилади.
Ҳозирги амалдаги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.