Флик “Атлетико”га қарши ўйин олдидан муаммолар борлигини айтди
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик “Атлетико”га қарши сафардги учрашув олдидан жамоада кадрлар билан боғлиқ қийинчиликлар борлигини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис матбуот анжуманида Маркус Решфорднинг ҳозирча ўйинга тайёр эмаслигини таъкидлади: “Бизда айрим муаммолар бор. Решфорд тайёр эмас. Бу яхши янгилик эмас, аммо мен жамоамга ишонаман”, — деди Флик.
Аввалроқ “Барселона” Рафинянинг тиззасида оғриқ борлиги сабаб Мадридда майдонга туша олмаслигини эълон қилганди.
Соғлиқ билан боғлиқ муаммолар туфайли “Атлетико”га қарши баҳсда Андреас Кристенсен, Рафиня, Маркус Решфорд, Педри ва Гави ўйнамайди. Флик бу футболчиларнинг барчаси жамоа учун муҳим эканини қайд этди.
“Атлетико” — “Барселона” учрашуви 12 февраль куни бўлиб ўтади. Бу Испания Кубоги ярим финалининг илк ўйини, жавоб баҳси эса уч ҳафтадан сўнг ўтказилади.