Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида саволларга жавоб берди
«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркия клубидаги вазияти юзасидан фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
— «Антальяспор»даги ишларингиз қалай? — деган саволга Жикия: «Ҳаммаси яхши, раҳмат», дея жавоб қайтарди.
Кейинги саволда у Туркиядаги шароитдан кўнгли тўлаётгани ҳақида ҳам гапирди: «Бу ерда ҳаммаси ёқади», — деди у табассум билан.
Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. Шундан бери у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.