Чемпионлар лигаси финали учун расмий тўп тақдим этилди
Чемпионлар лигасида умумий босқич якунга етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стиков раундда тўқнаш келиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани ўйнаб беради. Умумий босқичнинг энг яхши саккиз жамоаси эса аллақачон 1/8 финалга йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу орада УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни намойиш қилди. Adidas ишлаб чиқарган тўп қора-мтир рангларда бўлиб, унда оқ юлдузлар тасвири ажралиб туради.
2025/2026 йилги мавсум финали Будапештда ўтказилади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс шанба куни, 30 май санасига белгиланган.
Ҳозирги амалдаги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, рақибига имконият қолдирмаган эди.