Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда яна ютқазди
Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқич 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — мезбонлар сафида ҳимоячи Ҳаято Араки ҳал қилувчи зарбани амалга оширди. Бу натижа Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонада жойлашган.