Ҳусанов ва Ҳоланд «Ливерпул»га қарши стартда майдонга тушади
Англия чемпионатининг 25-тури доирасида «Манчестер Сити» сафарда «Ливерпул» билан тўқнаш келади. «Шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола учрашувни қуйидаги таркибда бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Манчестер Сити»нинг асосий таркиби: Доннарумма, Нунес, Ҳусанов, Геи, Аит-Нури, Родри, Бернарду Силва, О'Райли, Семеньо, Мармуш, Ҳоланд.
Учрашув 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйин тафсилотларини LiveResult порталидаги матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.
«Манчестер Сити» АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Гвардиола жамоаси битта ўйини кам бўлишига қарамай, пешқадам «Арсенал»дан тўққиз очко ортда қолмоқда.