Эртага айрим ҳудудларда қор ёҳиши кузатилади
Ўзгидромет эртага, 31 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози билан бўлишди. Маълумотларга кўра, республика бўйлаб ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёмғир, туман ҳамда йўлларда яхмалак ҳолатлари учраши мумкин. Синоптиклар, айниқса ҳайдовчилардан эҳтиёткорликни кучайтиришни сўрамоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқдан 1 даража илиққача, кундузи 8–10 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин, йўлларнинг баъзи қисмларида яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши ва туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи нуқталарда яхмалак ҳолати сақланади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёмғир ва туман эҳтимоли бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак эҳтимоли сақланади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин, йўлларда баъзи нуқталарда яхмалак ҳолати кузатилиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 5–10 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи қисмларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор, шунингдек қор кўчиши хавфи ҳам сақланади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 4–9 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.