«Килмес» стадиони янгиланиши учун мухлисларни ёрдамга чақирди
Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналадиган «Килмес» 1887 йилда ташкил топган. Тарихий жамоанинг мухлислари кўп бўлса-да, ҳозир клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда ва қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб раҳбарияти стадионни қайта қуриш ташаббуси билан мухлисларга мурожаат қилди. Қизиқ томони шундаки, бу сафар гап пул йиғиш ҳақида эмас: ишқибозлардан стадионга келиб, эски усулда жисмоний меҳнат қилиш, майдондаги турли вазифаларни бажариш сўралмоқда.
Жанубий яримшарда жазирама ёз ҳукм сураётганига қарамай, мухлислар бу чақириққа ижобий жавоб берди ва стадиондаги ишларга кўнгилли тарзда қўшилмоқда.