Россия терма жамоаси мартда Петербург ва Краснодарда ўйнайди
Россия терма жамоаси март ойи охирида икки ўртоқлик учрашувини Санкт-Петербург ва Краснодарда ўтказади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи баҳс 27 март, жума куни мамлакатнинг шимолий пойтахтида бўлиб ўтади. 31 март куни эса Валерий Карпин бошқарувидаги жамоа Краснодарга йўл олади.
"Спорт-Экспресс" хабарига кўра, ушбу ўйинларда россияликларнинг рақиблари кейинроқ маълум қилинади.
Аввалроқ РФУ раҳбари Александр Дюков потенциал спарринг-рақиблар билан музокаралар аллақачон бошланганини айтганди.
Дюковнинг таъкидлашича, тақвим терма жамоанинг халқаро майдонга қайтиши эҳтимоли инобатга олинган ҳолда тузилмоқда, бироқ амалдаги санкциялар узайтирилиши мумкин бўлган сценарий ҳам кўриб чиқиляпти.