«Интер» Модричнинг ватандошини «Динамо»дан таркибига қўшиб олди
Италия чемпионатида янги трансфер: 18 ёшли хорватиялик ҳимоячи Леон Якирович Загребнинг «Динамо» клубидан Миланнинг «Интер» жамоасига ўтди. Бу ҳақда «нерадзуррилар» матбуот хизмати расмий маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якирович Милан клуби билан 2030 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолади. Transfermarkt баҳосига кўра, битим қиймати 2,5 миллион еврони ташкил этади. Янги футболчи дастлаб «Интер»нинг ёшлар жамоасида тўп суради.
«Интер» жорий мавсум А Серияда пешқадам бўлиб турибди. 22 турдан кейин миланликлар 52 очко жамғарган ва энг яқин таъқибчини беш очкога ортда қолдирган.