Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» яна мағлуб бўлди
Леонид Слуцкий мураббийлик қилаётган «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдирини 78-дақиқада мезбонлар ҳал қилди: ҳимоячи Хаято Араки ғалаба голини урди. Бу натижа «Шанхай Шэньхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
6 турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғариб, кучли учликдан жой олган.