Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди
Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида навбатдаги мағлубиятни қабул қилди. Хитой клуби сафардa Япониянинг “Хиросима” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Шу тариқа “Шанхай Шенхуа” учун бу турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. “Хиросима” эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонада жойлашган.