Henley & Partners рейтингида Ўзбекистон паспорти мавқеи яхшиланди
Henley & Partners компаниясининг 2025 йил якунлари бўйича тузилган глобал паспортлар рейтингида Ўзбекистон 105 давлат орасида 79-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич аввалги рейтингдаги 82-поғонага нисбатан яхшиланган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Рейтинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари 62 мамлакатга визасиз бориши ёки визани келганда расмийлаштириши мумкин. Ушбу натижа билан Ўзбекистон 79-ўринни Қирғизистон билан бўлишди.
Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар кесимида Қозоғистон 64-ўриндан жой олган, Тожикистон 85-ўринда қайд этилган, Туркманистон эса 91-ўринни эгаллаган.
Рейтингда Сингапур етакчилик қилмоқда — унинг фуқаролари 193 мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга. Рўйхат якунида Афғонистон турибди: у ердаги фуқаролар атиги 24 давлатга эркин сафар қилиши мумкин.