Apple 2025 йилда смартфон бозорининг 20 фоизини эгаллади
Counterpoint маълумотларига кўра, 2025 йилда глобал смартфон бозори 2 фоизга кенгайди. Йил якунида Apple 20 фоизлик улуш билан етакчига айланди — компания бу натижа билан Samsung ва Xiaomi’ни ортда қолдирди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Таҳлилчиларга кўра, бренднинг ўсишига Япония, Ҳиндистон ҳамда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида талабнинг юқори бўлгани кучли туртки берди. Шу билан бирга, экспертлар 2026 йилда бозор пасайиши мумкинлигини ҳам қайд этмоқда.
Бунга сабаб сифатида хотира чипларининг танқислиги кўрсатилмоқда: улар оммавий равишда сун’ий интеллект инфратузилмаси эҳтиёжларига йўналтирилгани боис бутловчи қисмлар нархи кўтарила бошлаган. Прогнозларга кўра, ишлаб чиқариш жараёнлари устидан назорат ва қимматроқ сегментга йўналтирилган стратегия туфайли Apple ҳамда Samsung инқирозни бошқа компанияларга нисбатан енгилроқ ўтказиши кутилмоқда.