Жоан Лапорта Суперкубок финалида жамоаси ғалабаси ҳақида фикр билдирди
«Барселона» президенти Жоан Лапорта Испания Суперкубогидаги ғалаба ва жамоанинг майдондаги намойиши ҳақида ўз таассуротлари билан бўлишди. Унинг сўзларига кўра, жамоа тўлиқ уйғунлик ва юқори профессионал даражада ўйнамоқда, бу эса натижаларда ўз аксини топмоқда.
Лапорта финал ўйинини катта қизиқиш ва ҳайрат билан кузатганини таъкидлаб, футболчиларнинг ёшлигига қарамай, жамоада аъло уйғунлик ва кучли оилавий муҳит яратилганини урғулади. Шу муносабат билан натижа ҳам жамоанинг даражасини намоён этганини таъкидлади.
«Жамоамиз қойилмақом футбол кўрсатмоқда. Чиройли финал бўлди. Биз катта оиламиз. Футболчилар ёш, таркибимиз эса жуда уйғун — натижанинг ўзи гапиради.», — дейди Лапорта Movistar эфирида.
Унинг фикрича, бош мураббий Ханси Флик ва унинг мураббийлар штаби жамоанинг муваффақиятининг асосий архитекторлари ҳисобланади. Лапорта айни шу мутахассислар раҳбарлигида ўтган мавсумдаги ютуқларни яна такрорлаш ва ҳаттоки янада юқори натижаларга эришишни мақсад қилганини маълум қилди.
«Ҳанси Флик ва унинг мураббийлар штаби аъло даражада ишлаяпти, айнан улар — бу муваффақиятнинг архитекторлари. Биз ўтган мавсумдаги ютуқларни яна такрорлашни, ҳаттоки ундан ҳам яхшироқ натижага эришишни мақсад қилганмиз.», — дейди Лапорта.
Президентнинг сўзларига кўра, «Барселона» ва «Реал Мадрид» ўртасидаги финал ўйинида фаворитликни белгилаш қийин бўлган. Ҳатто бироз яхшироқ формада бўлсалар-да, рақиб ҳисобни тенглаштирганда жамоа бироз асабийлашган, аммо таслим бўлмаган. Бу эса финалдаги табиий ҳолат сифатида баҳоланади ва мухлислар учун ўйинни янада қизиқарли қилади.
Шу тариқа, Лапорта ғалабани жамоа учун муҳим ва илҳомлантирувчи воқеа сифатида баҳолаб, «Барселона»нинг келгусидаги режаларига ишонч билдирди.