Дилноз Ҳакимова машҳурликка қайси қўшиқ билан эришганини айтди
Хонанда Дилноз Ҳакимовадан мухлислар билан суҳбат чоғида: “Сизни қайси таронангиз машҳур қилди?” деган савол берилди. Саволга жавоб қайтарар экан, хонанда ўз ижод йўлидаги муҳим босқичлардан бирини эслаб ўтди.
“Менимча, кўпчилик айнан 'Дайди' қўшиғим орқали мени таниган. Ушбу тарона тингловчилар орасида тезда оммалашиб, ижодий фаолиятимда муҳим бурилиш ясаган”, — дея таъкидлади Дилноз Ҳакимова.