Қуйлуқ бозори ёнидаги кўприкда маст эркак ўз жонига қасд қилишга уринди
Шанба куни кечқурун Тошкентнинг Бектемир туманида ўз жонига қасд қилишга уринишнинг олди олинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Қуйлуқ бозори яқинидаги кўприкдан сакрамоқчи бўлган эркакни вақтида тўхтатиб қолган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Туман ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш хизмати маълумотига кўра, ҳодиса ҳақида хабар соат 21:18 да (Тошкент вақти билан) келиб тушган. Воқеа жойига етиб борган ходимлар кўприк панжараси устида 1987 йилда туғилган (38 ёш) эркакни аниқлаган.
Текширувларда фуқаро спиртли ичимлик таъсирида бўлгани ва сакраш ниятида экани маълум бўлган. Ходимлар уни хавфсиз жойга олиб тушиб, ҳолат юзасидан сабабларни аниқлаш ҳамда зарур ёрдам кўрсатиш учун тегишли суриштирув ишларини олиб бормоқда.