Луис Энрике Париж дербисида жамоа юқори мотивацияда бўлишини айтди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике «Париж»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди. Франция чемпионати 17-тур учрашуви 4-январ куни соат 00:45 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис жамоага танаффус зарур бўлганини таъкидлади: ПСЖ тўрт машғулотдан кейин яна иш ритмига қайтган. Энрике футболчиларни қайта кўриб турганидан, уларнинг жисмоний ҳолати яхши эканидан мамнунини билдириб, якшанбани интиқлик билан кутишаётганини айтди.
Мураббий дерби олдидан мотивация доимо юқори бўлишини урғулади: унинг сўзларига кўра, бу баҳс ҳар доим алоҳида аҳамиятга эга. Энрике Париждек шаҳарда шундай тўқнашувлар бўлиши футбол муҳити учун ҳам жуда фойдали эканини қўшимча қилди.
Турнир жадвалида ПСЖ 36 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, «Париж» эса 16 очко билан 15-поғонада.